ХАЛҚАРО ЛИЗИНГ ФОРУМИ
04.05.2011
Пойтахтда Узбекистан Лизинг берувчилари уюшмаси, Ссшдо-саноат палатаси, «UzbekLeasing International А.О.» компанияси, «SAIPRO» ахборот-рейтинг агентлиги ҳамкорлигида 3-халқаро лизинг форуми ўтказилди. Унда тегишли вазирлик ва идоралар, давлат ва жамоат ташкилотларининг вакиллари, миллий ва хорижий лизинг, суғурта компаниялари, тижорат банклари раҳбарлари, мутахассислар иштирок этди.
— Узбекистан иқтисодиётида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар жараёнида лизинг соҳасини замо-навий талаблар асосида ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмокда, — деди форумнинг очилиш ма-росимида Олий Мажлис Сенати раиси ўрин-босари М.Ражабова. — Ана шундай эътибор самарасида лизинг операциялари улуши йил сайин ўсмокда. Бу жараённи амалга оширув-чи банклар, лизинг компаниялари ва кредит уюшмаларининг сони ортаётир. Натижада жаҳон мо-лиявий-иқтисодий инқирози шароитида Узбекистан молия-банк тизими ўзининг барқарор ва ишончли эка-нини яна бир бор исботлади.
Мазкур тизимнинг янада мустаҳкамланиши лизинг, суғурта компаниялари, кредит уюшмалари, микромо-лиявий ташкилотларнинг изчил ривожланиши билан боғлиқ. Мамлакатимизда лизинг хизматларининг замонавий бозор талаблари асосида такомиллашиб, табора кенгайиши, ўз навбатида, ишлаб чиқаришни мо-дернизациялаш, хусусий тадбиркорлик ва рақобатни ривожлантиришда самарали механизм ҳисобланади.
Ўтган йил якунларига кўра, юртимиз лизинг хизматлари бозорида 5,5 мингдан зиёд битим имзола-ниб, уларга 430 миллиард сўмдан кўпроқ маблағ йўналтирилди. Ушбу битимларнинг асосий қисми лизинг компаниялари ва 1,5 мингга яқини банкларга тегишлидир. Тузилган битимларнинг 28,7 фоизи қишлоқ хўжалиги техникаси, 18,6 фоизи юк автотран-спорти, 14,1 фоизи кўчмас мулк, 9,9 фоизи ирригация ускуналари, 9,5 фоизи йўловчи транспорти хиссасига тўғри келади.
Зарур техникани лизингга олишда фермер хўжаликлари учун бир қатор имтиёзлар яратилган. Хусусан, лизинг муддатининг 10 йил эканлиги, техника қийматининг 15 фоиз қисми олдиндан тўланиши, йиллик лизинг фоизининг микдори молиялаштириш ставкасининг эллик фоизидан ошмаслиги аграр соҳани зарур техника билан таъминлашда муҳим омил бўлмокда.
Мамлакатимизда лизинг хизматларини ривожлантириш жараёнида соҳага тегишли компанияларга фойда келтирувчи инвестицияларни кўпайтиришга алохида эътибор қаратилмокда. Шунингдек, қишлоқ xўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ускуналари, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, махсус қурилиш техникаси, автотранспортга бўлган қизиқиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик сохасидаги мавжуд эҳтиёжлар миллий лизинг компаниялари фаолиятини янада pивoжлантиришга хизмат қилаётир.
Бу борада мазкур форум лизинг жамоатчилиги вакиллари мулоқоти учун интерфаол майдон бўлиб, халқаро лизинг жамоатчилиги, миллий ва бошқа минтақалар лизинг бозорининг хорижий вакиллари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат килади.
Тошкент окшоми
<<< Назад
|