Архив

III ТАШКЕНТСКИЙ МЕЖДУНАРОДНЫЙ ЛИЗИНГОВЫЙ ФОРУМ
28-30 апреля 2011 года. Республика Узбекистан, г.Ташкент.
Отель «INTERCONTINENTAL TASHKENT»

English  |  Русский
  О форуме Программа Условия участия   Заявка на участие Спикеры Участники  
  Отели Пресс-релиз СМИ о нас   Фотогалерея Телевидение      



Лизинг профессионалари энг яхшиларни танлайди

04.05.2011

Жорий йилнинг 28 апрель куни 3-Тошкент Халқаро Лизинг Форуми (ТХЛФ-2011) доирасида 2010 йил якунлари “Олтин портфель” тақдимоти лауреатларини тантанали тарзда тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбиркорлар ва республика аҳолисини лизинг хизматлари ва уларнинг имкониятларидан хабардорлик даражасини оширишга кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистонда лизинг соҳаси «Олтин портфель» амоатчилик мукофоти жорий қилинган.

«Олтин портфель»мукофоти ҳар йили лизинг фаолияти соҳасида бериладиган жамоатчилик мукофоти ҳисобланади. Тақдимот маросими танлов натижалари бўйича ўтказилади. Унинг асосида лизинг фаолияти соҳасида етакчи мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган жиҳатлар ётади.

Лизинг фаолияти соҳасидаги «Олтин портфель» жамоатчилик мукофоти «SAIPRO Ахборот-рейтинг агентлиги» томонидан жорий қилинган. Мазкур танлов Ўзбекистон Лизинг берувчилари уюшмаси, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Тошкент молия институти ва бошқа манфаатдор ташкилотлар кўмагида ўтказилмоқда.

«Олтин портфель» мукофоти лизинг хизматлари бозори ҳамжамиятининг муваффақиятли вакилларини рағбатлантиришга ва лизинг хизматларини кўрсатувчи ташкилотларнинг имиджини оширишга қаратилган. У, шунингдек, миллий лизинг хизматлари бозорини ва бу соҳада эришилган ютуқларни оммавий ахборот воситаларининг кенг даврасини жалб қилган ҳолда ахборот қўллаб-қувватлаш йўли билан миллий лизинг хизматлари бозорининг шаффофлигини таъминлашга қаратилган. Мукофотнинг энг асосий вазифаларидан бири Ўзбекистон лизинг бозорининг профессионал иштирокчилари ўртасида ишчи ва маданий алоқаларни ривожлантиришдан иборат.

«Олтин портфель» мукофоти қуйидаги номинациялар бўйича тақдим этилади: «Лизинг фаолиятини ривожлантириш бўйича етакчи», «Лизингни оммалаштириш соҳасида лизинг бозорининг энг яхши иштирокчиси», «Лизинг компаниясининг энг яхши раҳбари», «Лизинг соҳасидаги энг яхши мутахассис».

«Олтин портфель» мукофотига номзодлар Ўзбекистон лизинг хизматлари бозори ва ушбу бозорда актив фаолият олиб бораётган ОАВнинг профессионал иштирокчилари, шунингдек, мазкур фаолият соҳасида ўзларини алоҳида намоён қилган шахслар бўлиши мумкин. Мукофот лауреатларига Лизинг фаолияти соҳасидаги «Олтин портфель» мукофоти дипломи тақдим этилади.

Жюри баҳоларининг натижалари бўйича "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси лизинг фаолиятининг ривожланиш динамикаси бўйича етакчи сифатида тан олинди. "Ўзавтосаноатлизинг" компанияси "Лизингни оммалаштириш соҳасида лизинг бозорининг энг яхши иштирокчиси" унвонига сазовор бўлди. “UzbekLeasing International А.Ж." Бош директори Зафар Мустафаев "2010 йилда лизинг компаниясининг энг яхши раҳбари" номинацияси дипломи соҳиби бўлди. "Қурилиш лизинг" компаниясининг бўлими бошлиғи Саидбек Каримбеков "Лизинг соҳасидаги энг яхши мутахассис" мукофотини қўлга киритди.

Шарк Бизнес Хабарномаси

<<< Назад


  ОРГАНИЗАТОРЫ
 





  ГЕНЕРАЛЬНЫЙ ПАРТНЕР
 


  ОФИЦИАЛЬНАЯ ПОДДЕРЖКА
 





  ПЛАТИНОВЫЕ СПОНСОРЫ
 





  ЗОЛОТЫЕ СПОНСОРЫ
 





  СЕРЕБРЯНЫЕ СПОНСОРЫ
 


  БРОНЗОВЫЕ СПОНСОРЫ
 





  СПОНСОРЫ
 


























  PR-КООРДИНАТОР И ИНФОРМАЦИОННЫЙ СПОНСОР
 


  МЕЖДУНАРОДНЫЙ МЕДИА ПАРТНЕР
 


  ИНФОРМАЦИОННЫЕ ПАРТНЕРЫ
 








   
Copyright © 2011, TILF
Воспроизводство или распространение материалов сайта в любой форме
строго запрещено без письменного согласия TILF