ЛИЗИНГ БЕРУВЧИЛАРНИНГ ТОШКЕНТ УЧРАШУВИ
04.05.2011
Пойтахтимизда III Халқаро лизинг форуми (ТILF-2011) бўлиб ўтди. У халқаро лизинг жамоатчилиги, шунингдек, миллим ва минтақаларда лизинг бизнеси вакиллари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, лизинг ривожини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Бугунги кунда мамлакатимизда ишлаб чиқаришни модернизациялаш, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ва унинг асосида рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил қилишга маблағларни инвестициялашда лизинг молия-лашнинг самарали механизми сифатида хизмат қилмокда.
Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотида лизинг операциялари улушининг тобора ўсиб бориши мазкур соҳани ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишпар-нинг натижасидир. Бундан ташқари, лизинг бозорида иштирокчилар, лизинг опе-рацияларини амалга оширувчи банклар, лизинг компаниялари ва кредит уюшма-ларининг сони доимий равишда кўпайиб бормокда.
Ҳозирги кунда мамлакатимизда лизинг хизматларига талаб кучаймокда. Бу эса бозорни янада ўзлаштириш учун мавжуд салоҳият омили ҳисобланиб, у рақобат муҳитининг кучайишига, бинобарин, кўрсатилаётган хизматлар сифатининг яхшиланишига сабаб бўлмокда.
2010 йил якунларига кўра, республикамиз лизинг хизматлари бозорида умумий микдори 430 млрд. сўмдан ортиқ битимлар имзоланди. Ушбу битимларнинг катта қисми лизинг компаниялари ва улушига тўғри келади.
Қайд этиш жоиз, лизингга берилаётган маҳсулотлар орасида қишлоқ хўжалиги техникаси етакчилик қилмокда. 2010 йил якунлари бўйича унинг лизинг битимла-ри умумий тузилмасидаги улуши 28,7 фоизни ташкил қилди. Шунингдек, юк ав-тотранспортига дойр битимлар - 18,6 фоизни, кўчмас мулкка дойр битимлар - 14,1 фоизни, ирригацион ускуналарга - 9,9 фоиз, йўловчи транспортга - 9,5 фоизни ташкил этди.
- «Ўзбеклизинг» акциядорлик жамияти ташкил этилганидан буён кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида соҳа субъектларини зарур техника ва ускуналар билан таъминлаб келмокда, - дейди компаниянинг маркетинг бўлими менежери Ойдин Қодирова. - Жорий Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили муносабати билан компаниямиз бу борадаги саъй-ҳаракатларини янада кучайтириб, асосий эътиборни минтақаларга қаратмоқ-да. Шу мақсадда вилоятлардаги чекка туманларда семинарлар ташкил этиб, тақ-дим этилаётган лизинг хизматлари ҳақида батафсил маълумотлар бериб боряп-миз. Жорий йилнинг I чорагида ана шундай тадбирлар Қорақалпогистон Республикаси, Хоразм, Навоий, Қашқадарё, Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида бўлиб ўтди.
Мутахассисларнинг айтишича, Ўзбекистон лизинг бозорини янада ривожланти-ришда қулай қонунчилик муҳити ва лизинг компанияларига фойда келтирувчи ин-вестициявий имкониятлар алоҳида аҳамият касб этмокда.
Лизинг жамоатчилиги вакилларининг ўзаро мулоқоти учун интерфаол майдон бўлиб хизмат қилган халқаро форумда миллий ва хорижий лизинг, сугурта компаниялари, банклар, турли техника ва ускуналарни ишлаб чиқараётган корхоналарнинг раҳбарлари, шунингдек, манфаатдор вазирлик ва идоралар, давлат ва жамоат таш-килотларининг вакиллари иштирок этди.
Тадбир иштирокчилари Марказий Осиё минтақасининг лизинг соҳасидаги кенг инвестицион имкониятлари билан яқиндан танишиб ўзаро манфаатли алоқаларни ўрнатиш имкониятига эга бўлди.
Банк ахборотномаси
<<< Назад
|