Архив

III ТАШКЕНТСКИЙ МЕЖДУНАРОДНЫЙ ЛИЗИНГОВЫЙ ФОРУМ
28-30 апреля 2011 года. Республика Узбекистан, г.Ташкент.
Отель «INTERCONTINENTAL TASHKENT»

English  |  Русский
  О форуме Программа Условия участия   Заявка на участие Спикеры Участники  
  Отели Пресс-релиз СМИ о нас   Фотогалерея Телевидение      



Замонавий лизинг хизмати иктисодий салоҳиятни юксалтиришда мухим аҳамиятга эга

29.04.2011

Бугунги кунда иқтисодиёт равнақини лизинг тизимисиз тасаввур этиш қийин. Зотан, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни кўллаб-қувватлаш, соғлом рақобат муҳитини шакллантиришда мазкур замонавий тармоқнинг аҳамияти беқиёс.

Ҳозирги кунга келиб, амалга оширилаётган ислоҳотлар ушбу соханинг тараққий этишига замин яратди. Бу эса, ўз навбатида, иқтисодиёт тармоқларининг самарали фаолият юритишини таъминлашда кўл келмокда. Хусусан, юртимиз ялпи ички маҳсулотида лизинг операциялари улуши йил сайин ўсиб бораётгани ҳамда шу фаолият билан шуғулланадиган молия муассасалари, компаниялар ва кредит уюшмалари кўпаётгани эътиборлидир.

Куни кеча пойтахтимизда иш бошлаган З-Тошкент Халқаро Лизинг Форуми(ТХЛФ — 2011)нинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар шулар ҳақида таъкидлаб ўтдилар. Тадбирда парламент аъзолари, Молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, халқаро ташкилотлар, маҳаллий ва хорижий лизинг, суғурта компаниялари, молия муассасалари вакиллари ҳамда мутахассислар иштирок этмоқда. Анжуман Узбекистон Лизинг берувчилар уюшмаси ҳамда "SAIPRO" ахборот-рейтинг агентлиги томонидан уюштирилаётир.

Ўтган йил якунларига кура, мамлакатимиз лизинг хизматлари бозорида умумий миқдори 430 млрд. сўмликдан ортиқ 5500 дан зиёд битимлар имзоланди, — дейди Узбекистан Лизинг берувчилар уюшмаси бош директори Зафар Мустафоев. — Бу 2009 йилдагига нисбатан 7-8 фоизга кўпдир. Айтиш жоизки, лизингга берилаётган объектларнинг энг катта улуши қишлоқ хўжалиги соҳасига тўғри келмокда. Ушбу соҳада мазкур тармоқ вакиллари билан имзоланган шартномалар салмоғи 28,7 фоизни ташкил этади. Шунингдек, юк автотранспортига дойр битимлар 18,6, кўчмас мулкка доир келишувлар 14,1, ирригация ускуналарига доир келишувлар 9,9 ва йўловчи транспортига доир битимлар 9,9 фоизни ташкил этди.

Форум лизинг бизнеси ишбилармонлари учун тажриба алмашиш, мулоқот қилиш ҳамда ҳамкорликни йўлга қўйиш ва алоқаларни мустаҳкамлаш имконини берувчи интерфаол майдонга айланди.

— Узбекистан дунёда ўз тараққиёт модели асосида жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози даврида ҳам барқарор ўсиш суръатларини сақлаб қолган саноқли мамлакатлардан биридир, — дейди халқаро "Cassiopae" лизинг компаниясининг минтақавий бўлими директори, венгриялик Игорь Шабадос. — Бундай юксак натижалар хорижлик лизинг бизнеси вакилларининг мамлакатингизга бўлган қизиқишини оширмокда. Бизнинг асосий мақсадимиз маҳаллий компаниялар билан ҳамкорлик ўрнатиш ва уни ривожлантиришга қаратилган. Бунинг учун форум доирасида барча шарт-шароит яратиб берилган.

Тадбирда лизинг хизматлари соҳасида жамоатчилик мукофоти — "Олтин портфель" лауреатларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

Халқаро форум давом этмокда.

Халк сузи

<<< Назад


  ОРГАНИЗАТОРЫ
 





  ГЕНЕРАЛЬНЫЙ ПАРТНЕР
 


  ОФИЦИАЛЬНАЯ ПОДДЕРЖКА
 





  ПЛАТИНОВЫЕ СПОНСОРЫ
 





  ЗОЛОТЫЕ СПОНСОРЫ
 





  СЕРЕБРЯНЫЕ СПОНСОРЫ
 


  БРОНЗОВЫЕ СПОНСОРЫ
 





  СПОНСОРЫ
 


























  PR-КООРДИНАТОР И ИНФОРМАЦИОННЫЙ СПОНСОР
 


  МЕЖДУНАРОДНЫЙ МЕДИА ПАРТНЕР
 


  ИНФОРМАЦИОННЫЕ ПАРТНЕРЫ
 








   
Copyright © 2011, TILF
Воспроизводство или распространение материалов сайта в любой форме
строго запрещено без письменного согласия TILF