ҚУЛАЙ ХИЗМАТ ВА САМАРАЛИ ХАМКОРЛИК
06.05.2011
Утган ҳафта пойтахтимизда бўлиб ўтган III халқаро лизинг форуми ҳам моҳиятан юқоридаги байрамларга ҳамоҳанглик касб этди. Зеро, бугунги кунда мамлакатимиз иктисодиётида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар жараёнида лизинг соҳасини замонавий талаблар асосида риюжлантиришга алохида эътибор каратилмоқда. Ана шундай эътибор самарасида лизинг операциялари ҳажми йил сайин ўсмоқда, бу жараённи амалга оширувчи банклар, лизинг компаниялари ва кредит уюшмаларининг сони ортаётир. Буларнинг натижасида жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида Ўзбекистон молия-банк тизими ўзининг барқарор ва ишончли эканини яна бир бор исботлади.
Ўзбекистон Лизинг берувчилари уюшмаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, «UzbekLeasing International АО.» компанияси, «SAIPRO» ахборот-рейтинг агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган форумга АҚШ, Беларусь, Венгрия, Малайзия, Нигерия, Озарбайжон, Покистон, Қозоғистон, Россия, Саудия Арабистони, Туркия, Украина, Хитой, Эрон, Ҳиндистон каби давлатлардан ҳам мутахассислар, экспертлар хамда лизинг компанияларининг вакиллари таклиф этилди. Форумда иштирокчилар жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозидан кейинги даврда лизинг соҳасидага долзарб масалаларни муҳокама килиб, тегишли ечимлар топиш юзасидан ўзаро тажриба ва фикр алмашдилар. Шунингдек, Марказий Осиё минтақаси, жумладан, Ўзбекистоннинг лизинг сохсидаги кенг инвестицион имкониятлари билан танишиб, ўзаро манфаатли алоқалар ўрнатиш имкониятига эга бўлдилар.
Кайд этилганидек, 2010 йил якунларига кура, мамлакатимиз лизинг хизматлари бозорида беш мингдан зиёд битимлар имзоланди. Шартномаларнинг умумий қиймати 430 миллиард сўмни ташкил этди. Жами лизинг портфелининг ҳажми 1,13 триллион сўмдан ошди. Олдинги йилларга нисбатан лизинг хизматлари ҳажмининг ўсиш кўрсаткичи 7-8 фоизни ташкил қилмокда.
— Мамлакатимизда лизинг бозори тез суръатларда ривожланиб бормокда, дейди «SAIPRO» ахборот-рейтинг агентлиги бош директори Равшан Жўраев. — Давлатимиз томонидан мазкур сохани ривожлантириш мақсадида лизинг компанияларига бераётган имтиёзлар ва яратилаётган кулай шарт-шароитлар бугунги кунда ўз самарасини бермоқда. Бу эса иқтисодиётимиз юксалиши баробарида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланишига хам хизмат килади. Лизинг объектларини суғурталаш орқали тушган маблағлар жамланиб, инвестиция қўйилмалари сифатида кредит уюшмалари ҳамда молия институтлари оркали иктисодиётимизга қайтмокда. Пировардида эса, лизинг асосида ишлаб чиқариш салоҳиятимиз модернизациялашиб, замон талабларига мос равишда юксалишимизга замин яратилмокда.
Халқаро форум доирасида «Taiba leasing» лизинг компанияси ҳамда «Grant Thornton» аудиторлик компаниялари иштирокида брифинглар ҳам ташкил этилди. Шунингдек, ушбу тадбир доирасида лизинг ишини ривожлантиришга қаратилган анъанавий жамоатчилик мукофоти — «Олтин портфель» мукофо-ти голибларига тантанали равишда топширилди.
Жамият
<<< Назад
|